O'zbekcha | На русском | In English
Полная версия сайта Версия для слабовидящих Форум RSS

Муаллифларга

Политематик характердаги «Иқтисодиёт ва таълим» илмий журнали 2000 йилдан бошлаб, уч тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилмоқда.

Журналнинг даврийлиги: журналнинг янги сони ҳар икки ойда бир маротаба чоп этилади. Журнал Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг иқтисодиёт фанлари бўйича докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар  рўйхатига киритилган

ИЛМИЙ МАҚОЛАНИНГ ТУЗИЛИШИГА НИСБАТАН ИЛГАРИ СУРИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

1. Мақоланинг тўлиқ номи;
2. Мақола муаллиф(лар)и исми-шарифи; илмий унвони, даражаси, олий таълим муассасси (ташкилот)нинг номи, яшайдиган шаҳри ва эгаллаб турган лавозими, иш жойи, (қисқартмалар ишлатилмасин!). Муаллифлар бир нечта бўлса уларнинг ҳар бири ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиши шарт;
3. Муаллифларнинг турар жойи;
4. Мақоланинг қисқартирилган номи (Running title);
5. Материал матни тузилиши жиҳатидан кириш, асосий ва якуний қисмларга ажратилиши, ҳар бир бўлими учун сарлавҳалар берилиши керак. Қуйида келтирилган мисолга эътибор беринг.  
Аннотация (Abstract). Асосий тушунчалар (Keywords). Кириш қисми (Introduction) (мақола инглиз, ўзбек ва рус тилларида тайёрланса). 
Қўлланилган материаллар ва услублар(Materials and methods) ёки Асосий қисм (мақола ўзбек ва рус тилларида тайёрланса). Илмий адабиётлар обзори (Literature Review) (мақола ўзбек ва рус тилларида тайёрланганида мақсадга мувофиқ). Натижалар (Results) ёки Якуний қисм (Conclusions) (мақола ўзбек ва рус тилларида тайёрланса). Муҳокама (Discussions). Миннатдорчиликлар (Acknowledgements). Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References) (мақола ўзбек ва рус тилларида тайёрланса).;
6. Аннотация – камида 15-20 сатрларда ифодаланиши керак;
7.Асосий тушунчалар – камида 6-8 та бўлиши керак. Асосий тушунчалар бир-биридан нуқта ва вергул ёрдамида ажратилиши лозим; 
8. Адабиётлар рўйхати кетма-кетликда рақамланиши керак;
9. Матнда тегишли манбага бериладиган иқтибослар тўртбурчак қавслар ичига олиниши, масалан, [1, с. 277] керак.Автоматик тарзда иқтибосларни номерлашга рухсат этилмайди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида камида 12 таси сўнгги 3-5 йил давомида чоп этилган илмий адабиётлар, шулардан камида 4 таси хорижий адабиётлар бўлиши лозим;
10. Мақолада албатта мавзунинг долзарблиги, илмий аҳамияти, эришилган натижалари ва хулосалар ифодаланиши шарт
11.  Илмий мақолаларнинг ҳажми 5 - 15 бетдан ошмаслиги; 
12. Мақоланинг асосида матннинг камида 60-70% муаллифнинг шахсий изланишлари натижасига асосланиши лозим (топширилган мақолалар “Антиплагиат” тизими ёрдамида текширилади);
13. Мақоланинг матни, формула ва жадвалларни(MicrosoftWord)дастуридан фойдаланиб тайёрлаш керак;
14. Windows асосидаги матн  дастури редакторининг параметрлари: 2 см дан стандарт ҳошиялар қолиши керак; шрифт Times New Roman, кегель – 12; сатрлар орасидаги интервал – 1,5см.; матнни кенглиги бўйича текислаш; абзац 1 см; саҳифани танлаш учун ориентация – китоб саҳифаси. MS Word дастури ёрдамида ишланган расмлар қабул қилинмайди. Барча расмлар ва жадваллар номерланиши, номланиши шарт;
15. Илмий, илмий-оммабоп мақолалар, илмий характердаги тезислар, аналитик хатлар, аналитик и концептуал характердаги илмий ишланмалар, олиб борилган илмий тадқиқотларнинг умумлаштирилган натижаларини чоп этиш учун тўлов пул ўтказиш ёки кассага пул тўлаш йўли билан амалга оширилади.
16. График ва диаграммалар оқ-қора форматда бўлиши зарур.
Мақола остига муаллифнинг хизмат манзили, телефон/факс, электрон почтаси (e-mail) тақдим этилиши лозим.

Таҳририят ихтиёрида мақолаларни саралаш, зарурат туғилганда уларни тақризга юбориш, таҳрир ва таржима ишларини бажаради. Тахририят юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолаларни таҳрир ва нашр қилиш, қайтариб бериш ёки бу ҳақда муаллифга тушунтириш бериш мажбуриятини олмайди.