Markaz haqida

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот марказиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил
28 февралдаги «Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот марказини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-1927-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иқтисодиёт институти вориси сифатида ташкил этилган ташкил этилган.

Марказ республикада иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва ислоҳ қилиш илмий муаммолари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошируви етакчи илмий ташкилотлардан бири ҳисобланади. Давлат илмий-техник дастурлари (ДИТД) доирасидаги қуйидаги лойиҳалар амалга оширилган:

1.Фундаментал илмий лойиҳа: ОТ-Ф1-022-рақамли, мавзуси:“Иқтисодиётни барқарор ривожланишини таъминловчи ички имкониятларни аниқлаш ва заҳираларни сафарбар қилишнинг илмий-методик асослари”.

Лойиҳа мақсади: Мавжуд имкониятларни аниқлаш усулларини илмий асослаш ва ички захираларни сафарбар қилиш механизмларининг назарий асосларини такомиллаштириш.

2. Амалий лойиҳа: ПЗ-20170929159-рақамли, мавзуси:“Марказлашмаган бошқарув шароитида минтақавий ривожланишни тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”.

Лойиҳа мақсади: Марказлашмаган бошқарув шароитида маъмурий ислоҳатларни амалга оширилаётган вазифалар доирасида минтақавий ривожланишни тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини шакллантириш ва такомиллаштириш.

Марказнинг асосий молиявий таъминоти шу кунгача Давлат илмий-техник дастурлари (ДИТД) доирасидаги фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳалар ҳисобидан молиялаштирилади ва Марказ бюджетининг асосий қисми фундаментал лойиҳа ҳисобига бўлиб, асосий штатдаги барча илмий ходимлар тўлиқ ставкада ушбу лойиҳани бажаришда қатнашишади. Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги “Давлат илмий ташкилотларини ўзбекистон Респуббликаси бюджети маблаҳғлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги 326-сон Қарори билан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ташкилотга айланиб, илмий ходимлари лойиҳалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Бугунги кунда Марказда 4 та сектор мавжуд бўлиб, “Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантиришнинг илмий муаммолари”, “Молия бозори ва молия-банк тизимини ривожлан-тиришнинг методологик муаммолари”, “Демография ва меҳнат бозори”, “Ишлаб чиқариш кучларини рационал жойлаштириш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш” секторларифаолият олиб бормоқда.Жумладан,13 нафар илмий ходим (жумладан, илмий даражали илмий ходимлар 11 нафар, шундан, 5 нафар фан доктори (DSc), 6 нафар фан номзоди (PhD) фаолият юритмоқда. Илмий салоҳият 85 %

Халқаро хамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида эришилган натижалар:

 БМТнинг аҳолишунослик масалалари – UNFPA билан Марказ ўртасида “Аҳолини рўйҳатга олиш” бўйича ишларни амалга ошириш шартномаси амалга оширилган. Унинг доирасида, Россиянинг Москва шаҳридаги Олий иқтисодий мактаб томонидан ташкил этилган ўқув дастурида Марказнинг 1 нафар таянч докторанти малака оширган.

 Карлов Университети (Чехия Республикаси) билан ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама меморандум беш йил муддатга имзоланган, бунинг натижасида, Марказнинг сектор мудири ўринбосари Ш.Г.Акрамова Карлов университетида (Charles University) докторантурага ўқишга қабул қилинган, Карлов университети профессори Томаш Кучера томонидан “Инновацион тенденциялар шароитида демографик ривожланишни прогнозлаштириш муаммолари” мавзусидаги илмий-услубий семинар ўтказилган, “ERASMUS+” халқаро лойиҳа доирасида Карлов Университети (Чехия Республикаси) профессори Томаш Кучера иштирокида, “Перспективное исчисление населения и демографическое прогнозирование” мавзусида ташкил этилган таълим курсида Марказнинг 6 нафар илмий ходимлари малака оширишди ҳамда Марказнинг 2 нафар илмий ходимлари ва 1 нафар докторанти Прагада (Чехия) бўлиб ўтган “Аҳоли сонининг ўсишини прогноз қилиш” ўқув курсларида малака оширишган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ўзбекистон Республикасида инвестицион иқлимни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилган ва унда “Ўзбекистон ҳудудларида инвестицион иқлимни тадқиқ қилиш” муаммолари тадқиқ этилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ўзбекистон Республикасида инвестицион иқлимни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида “Наманган вилоятини 2030 йилгачан ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш” амалга оширилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси” мавзусида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари раҳбар ходимларига тренинг-семинар ўтказилди.

Марказ томонидан 2020 йилда ҳам иқтисодиёт йўналишида мутахассисларни тайёрлайдиган ОТМлар учун бугунги кунда миллий иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган 150 та долзарб мавзулардан иборат бўлган PhD ва магистрлик диссертациялар базасини янгилаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда таълим республика олий таълим муассасаларига тақдим этилди.

2017-2020 йиллар мобайнида Марказ ходимлари ҳамда олий таълимдан интеграция доирасида жалб этилган ходимлари томонидан:

37 та илмий, ўқув-методик адабиёти, хусусан 7 та дарслик, 25та ўқув қўлланма, 5 та монография тайёрланиб чоп этилди;

магистратура ўқув дастурларини шакллантириш, амалиётни ташкил қилиш ва магистрлик диссертацияларини йўналишларини шакллантиршда марказ илмий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда намунавий мавзулари бўйича тавсияномалар берилди;

 252 та илмий мақола ва тезислар, хусусан 119 таси сектор асосий штатидаги ходимлари, 133 таси жалб этилган ОТМлар ходимлари томонидан чоп этилган, 49 та хорижий журналларда, 26 та ОАК журналларида, 68 халқаро конференцияларида, 109 та Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда чоп этилган;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, молия вазирликлари ва бошқа ташкилотларга аналитик ишланмалар 18 та, 2018 йил 4 та, 2019 йил 9 та, 2020 йил 5 та тайёрланган;

100 дан ортиқ илмий ва ўқув-методик жараёнларига тадқиқ этилганлиги ҳақидаги далолатномалар ва бошқалар мавжуд.

Марказда докторантура ва мустақил изланувчилар институти фаолияти. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 14 сентябрдаги 660-сонли буйруғи ижроси доирасида Марказда докторантура фаолияти 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт”; 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”; 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти”; 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” ихтисосликлар бўйича фаолияти ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган “Иқтисодиёт ва таълим” журналини тайёрлаш ва нашр қилиш Марказга ўтказилган. Йил давомида журналнинг 6та сони чоп этилади.

Марказнинг моддий-техник базаси. Марказ ТДИУ маъмурий биносининг 13 ва 14 қаватлари жойлашган ва унинг тасарруфида 15 та хоналар мавжуд. Марказнинг ҳудудида узлуксиз кузатув камералари мослаштирилган. Марказда 50 ўринлик мажлислар зали, 14 кишига мўлжалланган кутубхона мавжуд. Марказнинг барча илмий ва хизмат кўрсатувчи ходимлари компьютерлар ва тегишли техникалари билан таъминланганлар, узлуксиз интернет ва Wi-Fi зонаси фаолият кўрсатади. Хоналарда иш шароитини яратиш учун зарур барча мебель ва қурилмалар, кондиционерлар билан таъминланган.

Шунингдек, илмий ходимлар илмий тадқиқотларида фойдаланишлари учун ҳар йили сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўналишдаги республика ва хорижий даврий нашрларга обуна бўлинган.

Марказда 9 та таянч докторант (PhD) таҳсил олмоқда. Шунингдек,  6 та мустақил изланувчи (PhD), 1 та мустақил изланувчи (DSc) илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Марказда 2020 йилда 2 та илмий лойиҳа (шундан, 1 та фундаментал,
1 та амалий) бажарилган бўлиб, 2021 йилда 10 дан ошиқ лойиҳалар тақдим қилинган.

2021 йил 31 майда Марказ Илмий кенгашининг 4-сон мажлис қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот марказини 2021-2025 йилларда ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди ва ишлар жадал равишда олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Марказ илмий ходимлар жамоаси и.ф.д. профессор М.Б.Калонов раҳбарлигида фаолиятини олиб бормоқда.

Welcome Back!

Login to your account below

Retrieve your password

Please enter your username or email address to reset your password.